20:00 / 27.06.2024
875

Россия 10 минг муҳожирни “хандақ қазиш”га жўнатди

Россия 10 минг муҳожирни “хандақ қазиш”га жўнатди
Фото: Getty Images
Россияда яқинда Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган 30 мингдан ортиқ собиқ муҳожирлар аниқланган. Уларнинг барчаси мажбурий рўйхатга олинган ва аллақачон 10 мингга яқини Украинага қарши урушга жўнатилди.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари конституция ва қонунларимиз қоидаларини амалга оширишга киришди. Улар бизга: “Бу мигрантлар нима учун керак?” дейишади. Хандақлар қазиш ва истеҳкомлар яратиш учун. Бу ҳақиқатан ҳам яхши ишчиларни талаб қилади. Бугун улар орқа бўлинмаларимиз сафига қўшилмоқда", — дейди Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин.

Бастрикин, шунингдек, бу амалиётни муҳожирлар аста-секин Россияни тарк этишига олиб келадиган “махсус усул” деб атаган.

Александр Бастрикиннинг фикрича, муҳожирларни ишлашга жалб қилишда миллий хавфсизлик масалаларига амал қилиш керак. У, энг муҳими, Россиянинг миграция сиёсатини ўзгартириш, заруратни аниқ асослаш ва ҳатто ички ресурслардан фойдаланган ҳолда сиёсий, иқтисодий, миллий ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш учун буни амалга ошириш кераклигни таъкидлаган.

"Россия хавфсизлик кучлари меҳнат муҳожирлари ишлаётган корхоналарда мунтазам рейдлар ўтказади", — деб ёзади Россия ОАВ.

Қоида тариқасида, уларнинг нишонлари яқинда Россия фуқаролигини олган, аммо ҳарбий хизмат учун рўйхатдан ўтмаган ҳарбий ёшдаги эркаклардир. Уларни Украинага урушга жўнатмоқчи бўлиб, агар рад этсалар, депортация қилиш билан таҳдид қилишмоқда. Ўз навбатида, Россия фуқаролиги бўлмаган муҳожирларга Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш эвазига тезда Россия паспорти берилиши ваъда қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия 10 минг муҳожирни “хандақ қазиш”га жўнатди