
Футбол бўйича Грузия терма жамоаси Евро—2024 гуруҳ босқичи сўнгги турида Португалия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
“Грузия орзуси” партияси асосчиси ва фахрий раиси, Грузия собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили терма жамоани ғалаба билан табриклади. Партия матбуот хизмати хабарига кўра, терма жамоага 30 миллион лари (тахминан 10 миллион евро) ўтказиб берилган.

Фото: 1TV / Бидзина Иванишвили
Бундан ташқари, миллиардер ташаббуси билан 1/8 финалда Испания устидан қозонилган ғалаба учун ҳам қўшимча 10 миллион евро ваъда қилинган.
Грузия терма жамаоси 30 июль куни Испанияга қарши баҳс олиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 