
Фото: Ижтимоий тармоқлар
АҚШда футбол майдони ўртасида улкан ўра пайдо бўлди. Бир неча кун аввал бу ерда ҳаваскорлар жамоаси машғулот ўтказганди.
Кенгилиги 30 метр, чуқурлиги 9 метрли ўранинг пайдо бўлишига футбол майдони Иллинойс оҳак конининг шундоққина устида жойлашгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Маҳаллий кон оператори баёнотига кўра, ернинг чўкиши содир бўлган.
Шаҳар мэри Дэвис Гоинс фейсбукда ёзишича, муаммо билан геологлар ва муҳандислар шуғулланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар