16:20 / 28.06.2024
186

Исроил Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бермоқчи

Исроил Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бермоқчи
Фото: Getty Images
АҚШ, Исроил ва Украина Киевга саккизтагача Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда музокаралардан хабардор манбаларга таяниб, Financial Times хабар берди.

Манбаларга кўра, келишув ҳали якунлангани йўқ, лекин катта эҳтимол билан у исроиллик Patriot’ларни аввал АҚШга, у ердан эса Украинага жўнатишни назарда тутади. Музокаралар уч мамлакат вазирлари ва бошқа юқори мартабали амалдорлари даражасида олиб борилмоқда.

Апрель ойида Исроил ҳукумати 30 йилдан ошган саккизта Patriot аккумуляторини эксплуатациядан чиқаришини, уларни янада илғор тизимларга алмаштиришини айтганди. Бироқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи билан зиддият кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинлигидан қўрқиб, Исроил бу аккумуляторларни ҳали хизматдан олиб ташламаган.

Киевда камида тўртта Патриот тизими мавжуд

Ҳозирда Украинада камида тўртта Patriot тизими мавжуд бўлиб, улар АҚШ ва Германия томонидан етказиб берилган. Янги таъминотлар бўлса, мамлакатнинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада мустаҳкамланади. Айни вақтда Исроилнинг Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича музокараларда иштирок этиши унинг Россия билан муносабатларида ўзгаришлар юз беришидан дарак бериши мумкин.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев “қўшимча Patriot тизимларини олиш учун дунёнинг турли мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишда давом этишини” айтганди. Бироқ у АҚШ ва Исроил иштирокидаги музокараларни тасдиқламаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бермоқчи