17:16 / 28.06.2024
556

Россиянинг Украинада икки йиллик урушдаги йўқотишлари ҳисоблаб чиқилди

Россиянинг Украинада икки йиллик урушдаги йўқотишлари ҳисоблаб чиқилди
Фото: AP
Россиянинг Украинага қарши уруши дастлабки икки йилида 71 мингдан ортиқ россиялик эркак ҳалок бўлди, «Важные истории» суриштируви натижалари 27 июн, пайшанба куни эълон қилинган. Журналистлар Россиянинг йўқотишлари кўламини ортиқча ўлим кўрсаткичи усули асосида баҳоладилар.

2023 йилда Россиянинг Украинага қарши урушида камида 45 минг россиялик ҳалок бўлди, бу ўтган йилдан икки баравар кўп, деб ёзади нашр Росстат сўнгги маълумотларига таяниб. Демографлар муҳаррирлар билан суҳбатда, берилган маълумотлар урушда ҳалок бўлганларнинг минимал эҳтимолий сони эканлигини тахмин қилишди.

Росстат статистикасининг хусусиятлари

Бу ўлим шахснинг яшаш жойида ҳам, вафот этган жойида ҳам, масалан, Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларида қайд этилиши мумкинлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга, Росстат эгаллаб олинган ҳудудларда ўлим кўрсаткичлари бўйича маълумотларни эълон қилмайди. Нашрнинг қайд этишича, бедарак йўқолганлар ҳам расмий статистикага киритилмаган.

Иккала томон йўқотишлари ҳақида расмий маълумотлар йўқ

Украинага қарши кенг кўламли уруш пайтида Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. «Медиазона» нашри ва BBC рус хизмати журналистлари кўнгиллилар билан биргаликда 2024 йил апрелига қадар очиқ манбалардан 50 мингдан ортиқ ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар исмларини аниқладилар. Худди шу ойда Британия Мудофаа вазирлиги Россиянинг ушбу урушдаги эҳтимолий йўқотишларини 450 минг кишига баҳолади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс январ ойида 315 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида гапирди.

Украина қуролли кучларининг бу вақт ичидаги йўқотишлари ҳақида ҳам расмий маълумотлар йўқ. 2024 йил февралида Украина президенти Володимир Зеленский илк бор 31 минг украиналик аскар ҳалок бўлганини эълон қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Украинада икки йиллик урушдаги йўқотишлари ҳисоблаб чиқилди