19:52 / 28.06.2024
158

Россияда ўлим жазосини тиклаш таклиф қилинди

Россияда ўлим жазосини тиклаш таклиф қилинди
Фото: Коммерсантъ
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мамлакатда ўлим жазосига киритилган мораторийни бекор қилиш таклифи билан чиқди. Унинг фикрича, «баъзи ҳолларда» ўлим жазосини қўллаш жоиз бўлади.

«Менда барибир бу савол қайта-қайта пайдо бўлаверади: нега қонунчилигимизда ўлим жазосига киритилган мораторийни бекор қилмаслигимиз керак?», деди Бастрикин Петербург ёшлар юридик форумида.

Россия бош терговчиси мисол тариқасида «Крокус»да теракт содир этганларга ўлим жазосини қўллаш мумкинлигини келтирди. «Бу 15 киши кўпи билан бир умрлик қамоқ жазоси олади», деган Бастрикин.

Россия Тергов қўмитаси раисига кўра, унга «баъзи саводли ҳуқуқчилар» ўлим жазосини қайтариш учун референдум ўтказиш кераклигини айтган. Аммо Бастрикин ўлим жазосини қайтариш учун президент фармонининг ўзи кифоя деб ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўлим жазосини тиклаш таклиф қилинди