09:56 / 29.06.2024
100

LinkedIn вакили: “Дебат натижалари ‘Трампокалипсис’ хавфини оширди”

LinkedIn вакили: “Дебат натижалари ‘Трампокалипсис’ хавфини оширди”
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден ва мамлакатнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп ўртасидаги мунозара натижаси “Трампокалипсис” эҳтимолини оширди. Бу ҳақда LinkedIn асосчиси Рид Хофманнинг исми ошкор этилмаган маслаҳатчиси маълум қилди.

Ўз мактубида у Байден кекса ёшини тасдиқловчи “даҳшатли тун” ўтказганини таъкидлаган.

Трампокалипсис 2”ни ўтказиш имкониятимиз сезиларли даражада ошди, — деб ёзган Хоффманнинг маслаҳатчиси ва натижани “фожиали” деб атаган.

Байден ва Трамп ўртасидаги баҳс 28 июнь куни бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, Байденнинг нутқидан сўнг АҚШ Демократик партиясини ваҳима босган. Politico нашрининг ёзишича, баъзи демократлар аллақачон сайлов пойгасида Байденни алмаштиришни фаол муҳокама қилмоқда. АҚШ вице-президенти Камала Харрис Байден Трамп билан баҳсни энг яхши тарзда бошламаганини тан олган.

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг ижтимоий тармоғида АҚШ сайловолди дебатларида “интернет-мемлар” ғолиб бўлганини ёзган. Унинг фикрича, бу воқеа амалдаги президентни демократ номзод сифатида “алмаштиришга тайёргарлик” бўлган.

Трамп билан мунозарада Америка етакчиси қайта-қайта дудуқланиб, хириллашди ва жуда сокин гапирган. Интернетда АҚШ президентининг оғзини бир оз очиб тургани акс этган видео пайдо бўлган. Америкалик таҳлилчилар буни Байден учун ҳақиқий фалокат деб аташган. YouTubeъдаги дебат трансляцияси остидаги изоҳларда фойдаланувчилар сиёсатчини шармандали деб атаган ва 81 ёшли демократнинг фаолиятини якунланганини ҳам таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » LinkedIn вакили: “Дебат натижалари ‘Трампокалипсис’ хавфини оширди”