17:15 / 29.06.2024
93

Эронда президент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Эронда президент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади
© Sputnik / Илья Питалев
Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири 50% овоз тўплай олмагани сабабли, сайловнинг иккинчи босқичи эълон қилинди.

Номзодларнинг ҳеч бири кўпчилик овоз тўплай олмагани сабабли, қонунга кўра, сайловнинг иккинчи босқичи 5 июль жума куни бутун республика бўйлаб ўтказилади”, - дейилади хабарда.

28 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида жамланган барча 24,5 миллион овоз санаб чиқилган. Уларнинг натижасига кўра Масуд Пезешкиан 10,4 миллион, Саид Жалили — 9,5 млн овоз тўплаган.

Маълумот учун, Эрон президент лавозими учун курашда 4 киши иштирок этди: Собиқ ички ишлар вазири, дин арбоби Мостафа Пурмуҳаммади, Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий, парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф ҳамда собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва парламент аъзоси Масуд Пезешкиан.

Эрон президенти мамлакатдаги олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин иккинчи энг қудратли сиёсатчи ҳисобланади. Президентнинг вазифаларига конституция қоидаларини амалга ошириш ва ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилиш киради. Эрон ташқи сиёсатининг умумий йўналиши янги президентга боғлиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда президент сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади