20:24 / 30.06.2024
400

Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди

Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди
Фото: Depositphotos
Эрон Ливанга кенг кўламли ҳужум бўлса, Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Эрон сионистик режимнинг Ливанга ҳужум қилиш нияти ҳақидаги ташвиқотини психологик уруш деб ҳисобласа-да, агар у (Исроил) кенг кўламли ҳарбий тажовузни бошласа, барча қаршилик жабҳаларини тўлиқ жалб этиш билан бирга, қирғин уруши ҳам кўриб чиқилмоқда”, — дейилади миссиянинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.

18 июнь куни Исроил мудофаа кучлари Ливанга ҳужум қилиш учун жанговар режалар тасдиқланганини эълон қилди. Шундан сўнг, яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Исроил Катз “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш ва кенг кўламли уруш бўлса, Ливанга жиддий зарар этказиш билан таҳдид қилди.

Шундан сўнг, “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Ҳасан Насруллоҳ тўлақонли уруш бўлса, Исроилда “ҳеч қандай жой” қолмаслигидан огоҳлантирди.

"Исроил бизни қуруқликда, денгизда ва ҳаводан (ҳужум қилишимизни) кутиши керак. Душман ҳақиқатан ҳам қаршилик Исроил шимолидаги Галилеяга (Ливан билан чегарадош ҳудуд) кириб келишидан қўрқади. Ливанни урушга мажбурлаш контекстида бу амалга ошиши мумкин", — деган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси.

У Исроил “қўрқиши” керак бўлган томон экани, “Ҳизбуллоҳ” Исроил билан қаршилик бошланган октябрь ойидан бери қуролларининг фақат “бир қисмини” қўллаганини айтган.

"Биз янги қуролларга эга бўлдик. Айрим қуролларимизни такомиллаштирдик, бошқаларини келгуси кунларга сақлаб қоламиз. Йиллар олдин 100 минг жангчи ҳақида гапирган бўлсак, ҳозирда бу рақамдан анча ошиб кетдик", — деган у.

26 июнь куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Исроил Ливанни “тош даврига қайтариши” ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай конфликтда жиддий зарар келтириши мумкинлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди