11:24 / 01.07.2024
458

Зеленский Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасига муносабат билдирди

Зеленский Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасига муносабат билдирди
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трампнинг Украина ва Россия ўртасидаги урушни тезда тугатиш режаси ҳақидаги баёнотини “ёмон ғоя” деб атади. Бу ҳақда Зеленский The Philadelphia Inquirer нашрига берган интервьюсида хабар берди.

Агар ғоя бизнинг ҳудудларимизни беришдан иборат бўлса, бу янги ғоя эмас. Агар бу масалани ҳал қилади деб ўйласак — йўқ, бу ҳал қилмайди. Путин кун сайин қашшоқлашаётган жамиятини тўйдириши керак, озиқ-овқат билан эмас, чунга бунга маблағи йўқ, балки уларни маълумотлар, сохта ғалабалар ва ҳоказо билан озиқлантириши керак. Агар ғоя бизнинг ҳудудларимизни бериш бўлса — ёмон ғоя. Бу Украинада ва Украина билан Россия ўртасида тинчликка олиб келмайди”, — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши нафақат Украина, балки Россия учун ҳам хавфсизликни кафолатлайди.

Мен яна бир бор АҚШ ва Европадаги айрим ҳамкорларимиз қўрқаётган нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман — бу Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши. НАТО хавфсизлик иттифоқи нафақат Украина учун, ростини айтсам, у Россия учун ҳам хавфсизликдир.

Уруш тугайди. Афсуски, яқинларини, болаларини йўқотган барча одамлар қониқиш олмайди. Шу сабабли, бу одамларда қасос олиш истаги пайдо бўлади ва уларнинг бунга ҳуқуқи бор. Одамлар жавоб олиши, судлар бўлиши ва ҳукмлар чиқарилиши керак, шунда дунё Путин яна қайтади деб қўрқмайди — адолат бўлиши керак. Адолат хавфсизлик иттифоқида, НАТОда. Украинанинг НАТОга кириши Россия учун ҳам хавфсизликдир
”, — деди Украина президенти.

Зеленский АҚШнинг амалдаги ҳукумати ва Трампнинг Украинани НАТОга таклиф қилишдан бош тортиш позицияси “дунё етакчилари сиёсатига” мос келмаслигини таъкидлади.

Бу ъбир қадам олдинга — икки қадам орқагаъ сиёсати деб ҳисоблайман. Дунё етакчилари сиёсатига ўхшамайди, бу эҳтиёткор қадамлар. Бу мина майдонида юрувчи сапёрларнинг қадамларидир. Агар бугунги кунда НАТОга таклиф бўлмаса, биз аниқ жавоб сўраймиз”, — деди у.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар НАТО ҳали ҳам Украинани ҳимоя қилишга ва ўз иттифоқига киритишга тайёр бўлмаса, Киев украинлар ўзларини ҳимоя қила олиши учун барча нарсани беришни сўрайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режасига муносабат билдирди