11:31 / 01.07.2024
129

Украина НАТОга аъзолик ўрнига ҳарбий ёрдам миссиясига эга бўлади

Украина НАТОга аъзолик ўрнига ҳарбий ёрдам миссиясига эга бўлади
​​​​​​​Фото: Reuters
НАТО Украинага янги бирлашган ҳарбий ёрдам миссиясини таклиф этади. Алянснинг Вашингтонда бўлиб ўтилиши кутилаётган навбатдаги саммитида Украинага барча ҳарбий ёрдамни бошқариш учун янги қароргоҳ таклиф этилади.

Бу Украина хавфсизлигини узоқ муддатли таъминлаш бўйича алянснинг мажбурияти кафолати бўлади ва Киевнинг алянсга бўлажак аъзолиги учун «кўприк» бўлиб хизмат қилади, деб ёзади The New York Times нашри бир нечта юқори мартабали мулозимларга асосланиб.

Украина президенти Володимир Зеленский ва Марказий Европанинг айрим давлатлари 9-11 июл кунлари Вашингтонда ўтадиган НАТО саммитида Киевга аъзолик бўйича музокаралар таклиф этилишидан умидвор эди. Бунинг ўрнига алянс Германияда узоқ муддат учун барча турдаги ёрдамларни мувофиқлаштирувчи миссия тузиш ҳақида эълон қилади, деган НАТО ва АҚШнинг юқори мартабали шахслари.

Нашрнинг маълумотларига кўра, мазкур қадам Киевнинг иттифоқчиларига ҳам, ғарб давлатлари урушни қўллашдан чарчашини кутаётган Москвага ҳам «кучли сигнал» бўлади.

Махсус миссия яратиш ғояси АҚШ президенти Жо Байден администрацясига тегишли. Шу йўл билан алянс Киевга тўлақонли аъзолик ўрнига тош боса оладиган нимадир тақдим этмоқчи.

Янги миссия Украинага ҳарбий ёрдам тақдим этаётган давлатларнинг коалицияси билан бирлаштирилади. Энди ташаббус иттифоқчи давлатларда укариналик ҳарбийларни тайёрлаш, иккитомонлама хавфсизлик кафолатлари келишувларини имзолаш ва ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни жўнатишни ўз назоратига олади.

Миссия Германиянинг Висбаден шаҳридаги АҚШ ҳарбий объектида жойлашади, катта эҳтимол билан уни америкалик генерал бошқаради. У НАТОнинг АҚШ ва Европадаги бевосита бош раҳбари генерал Кристофер Каволига бўйсунади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина НАТОга аъзолик ўрнига ҳарбий ёрдам миссиясига эга бўлади