16:19 / 01.07.2024
266

АҚШда полициячи ўйинчоқ тўппонча олиб юрган 13 ёшли болани отиб ташлади

АҚШда полициячи ўйинчоқ тўппонча олиб юрган 13 ёшли болани отиб ташлади
Фото: Тhе New York Times
Нью Ёрк штатида 28 июнь куни полициячи қўлидаги ўйинчоқ қуролни ҳақиқий деб 13 ёшли болани отиб ташлади. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

Маълум қилинишича, полиция ходимлари кўчада улар қидираётган ўғрилар тавсифига мос келадиган икки ўсмирни тўхтатган. Йигитлардан бири қочиб кетган. Унинг ёнида Glock 17 Gen 5 тўппончасига ўхшаш қурол бўлган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда болани бир офицер қувиб, уни ерга ётқизаётганини кўриш мумкин. Уларнинг олдига яна икки нафар полициячи келган, шундан кейин ўқ овози эшитилган.

Вой худойим, у болани отиб ташлади”, — дейди видеода овози эшитилган одам.

Бола Мьянмадан келган муҳожирлар оиласидан бўлган. У кўкрак қафасидаги жароҳатдан шифохонада вафот этган. Маҳаллий полиция Glock белгилари ва серия рақамларига эга бўлган тўппонча нусхаси суратларини эълон қилган. Улар вазиятни ўрганиб, тергов натижаларини очиқлашга ваъда бермоқда.

Фото: Ютика полиция бошқармаси

Фото: Ютика полиция бошқармаси

Фото: Ютика полиция бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда полициячи ўйинчоқ тўппонча олиб юрган 13 ёшли болани отиб ташлади