23:25 / 01.07.2024
657

Зеленский АҚШга Россия бўйича қатъий талаб билан мурожаат қилди

Зеленский АҚШга Россия бўйича қатъий талаб билан мурожаат қилди
Фото: AP
Қўшма Штатлар Украинага Россиянинг ҳарбий аэродромларига Америка ракеталари билан ҳужум қилишига рухсат бериши керак, дея Владимир Зеленский Philadelphia Inquirer нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бугун бизга ATACMS ракеталарини Россия ҳудудига чуқур отиш имкониятини бериш керак", — дейди Украина раҳбари.

Зеленский, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина қуролли кучларига Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудига ҳужум қилишига рухсат бериш қарорини етарли эмас деб атаган.

Россия президенти Владимир Путин аввалроқ НАТО давлатлари вакиллари Киевга берилган ракета мажмуалари билан Россия ҳудудига чуқур зарба беришга рухсат бериш режалари ҳақида гапирганда, “нима билан ўйнашаётганидан” хабардор бўлишлари кераклигини айтган эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, иттифоқ мамлакатлари атайлаб кескинликнинг янги босқичига кириб, Украинани маъносиз урушни давом эттиришга ундамоқда. Унинг фикрича, бу муқаррар равишда ўз оқибатларини келтириб чиқаради ва мазкур можарони авж олдириш тарафдори бўлган мамлакатлар манфаатларига катта зарар етказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский АҚШга Россия бўйича қатъий талаб билан мурожаат қилди