12:23 / 02.07.2024
78

Рамзан Қодиров жиянини Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади

Рамзан Қодиров жиянини Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади
Фото: “Ягона Россия” партияси матбуот хизмати
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 27 ёшли жияни Ҳамзатни Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Йиғилиш давомида мен Шалинский тумани администрацияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши бўйича таклифлар киритдим. Туманнинг янги раҳбари менинг қадрдон акам Турпал-Али Иброҳимов бўлади. Ҳурматли жияним Ҳамзат эса Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Уларнинг иккаласи ҳам раҳбарлик лавозимларида катта тажрибага эга ва ўзларига юкланган масъулиятни уддасидан чиқа олади”, — деб Рамзан Қодиров.

Ҳамзат Қодиров Чеченистон раҳбарининг акаси Зелимхоннинг ўғли бўлиб, 21 ёшида илк лавозимига тайинланган. Ўшанда у Курчалоевский шаҳар округи ҳокимлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, кейин эса ушбу туман администрацияси раҳбари бўлган. 2023 йилда у Чеченистон ҳукумати раиси ўринбосари — мулк ва ер муносабатлари вазири лавозимини эгаллаганди.

Июнь ойи бошида Қодиров Чеченистон транспорт, коммуникация ва рақамли ривожланиш вазири лавозимига яна бир жияни Адам Черхиговни тайинлаганди.

Чеченистон ҳукуматидаги 23 та лавозимдан тўққизтасини Рамзан Қодировнинг қариндошлари эгаллаб турибди. Унинг ўзи ҳам ўзига қаратилган танқидларни изоҳлар экан, Чеченистон бир неча қариндошларининг давлат лавозимларига тайинланишидан ажралиб турмаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров жиянини Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади