
Фото: Артур Новосилцев / «Москва» агентлиги
Москвага келган жазирама 134 йил аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда россиялик метеоролог Евгений Тишковец ўзининг Телеграм каналида эълон қилган.
Синоптикнинг маълумотларига кўра, 2 июл куни Россия пойтахтида антициклонлик ва қуруқ ҳаво ҳукмрон бўлди ва ҳаво ҳарорати +30...+33 даражага кўтарилган.
«Ёзнинг энг тик қуёшли кунлари учун ҳам бу иқлим нормасидан қарийб 10 даража юқори аномал жазирама ҳисобанади», — деган мутахассис.
Москвада аввалги об-ҳаво рекорди — +31,9 даража 1890 йилда қайд этилган экан. «Яъни, 2 июл куни бундай иссиқ бўлмаганига 134 йил бўлибди», — деган Тишковец:
Метеоролог кейинги икки кунда ҳам янги ҳарорат рекордлари қайд этилишини анонс қилди: 3 июл куни +31…+33 (рекорд +32,2 — 1917 йил), 4 июля +32…+34 (рекорд +33,7 — 1938 йил.) даража иссиқ кутилмоқда. Дам олиш кунларига бориб Москвада ҳарорат туша бошлайди ва йилнинг шу фаслина хос кўрсаткичларга қайтади —+25…+28.
Москвада аномал иссиқ ҳарорат ҳукмрон бўлиши ҳақида июн ойи охирларида Росгидрометцентр раҳбари Роман Вилфанд ҳам огоҳлантирган эди. Синоптикнинг сўзларига кўра, аномал жазирманинг ҳукмрон бўлишичага сабаб — булутлар ҳосил бўлишига монелик қилган юқори босим тожининг жойлашиши, шунингдек, Қуёшнинг фаоллиги билан ҳам боғлиқ.
Ҳарорат рекорди нафақат Москва шаҳрида, бутун Россияда кузатилмоқда. Тишковецнинг маълумотларига кўра, 2 июл куни термометр устунлари 20 дан ортиқ ҳудудларда «бутун метеотарихда учун кузатилмаган» даражаларгача кўтарилган. Айрим ҳудудларда жазирама ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарган. Масалан Саха-Ёқутистонда ёнғин 750 минг гектар майдонни эгаллаб олган.
Таққослаш учун: Москва шаҳрининг ҳудуди 2012 йилда Москва областидан қўшиб олинган ҳудудлаб билан ҳисобланганда 256 минг гектарга тенг. Тувада 1 июлда ўрмон ёнғинлари майдони 1800 гектаргача кенгайган. Ҳар икки ҳудудда фавқулодда вазият режими жорий этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар