11:00 / 03.07.2024
155

Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилдан ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди

Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилдан ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди
Фото: Reuters
Исроил Ливанга қарши кенг кўламли уруш бошлаган тақдирда Эрон Ливан “Ҳизбуллоҳ”ини барча воситалар билан қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Камол Харозий маълум қилди.

"Бутун Ливан халқи, араб давлатлари ва қаршилик кўрсатиш аъзолари Ливанни Исроилга қарши қўллаб-қувватлайди. Уруш бутун минтақага тарқалиб, барча давлатлар, жумладан Эрон ҳам иштирок этиши мумкин. Бундай вазиятда “Ҳизбуллоҳ”ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан бошқа иложимиз қолмаган бўларди", — деди Камол Харозий Financial Times газетасига берган интервьюсида.

Бироқ у урушни кенгайтириш Эрон манфаатларига тўғри келмаслигини қўшимча қилган.

18 июнь куни Исроил мудофаа кучлари Ливан “Ҳизбуллоҳ”ининг давом этаётган ҳужумлари туфайли Ливанга ҳужум қилиш учун жанговар режани тасдиқлаганини эълон қилганди. Шундан сўнг расмийлар Исроил шимолидаги ҳудудларга ҳужумларни тўхтатувчи қарор қабул қилишга ваъда берган.

Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Ғазодаги уруш фаластинликлар фойдасига якунланмаса, Исроил билан кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларга рухсат берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни Исроилдан ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru