14:26 / 03.07.2024
61

Макрон Нетаньяхуни “Ҳизбуллоҳ” билан кескинлашувнинг олдини олишга чақирди

Макрон Нетаньяхуни “Ҳизбуллоҳ” билан кескинлашувнинг олдини олишга чақирди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни “Ҳизбуллоҳ” билан кескинликнинг олдини олишга чақирди. Бу ҳақда Исроилдаги манбаларга таяниб, Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, 2 июль куни Нетаньяху ва Макрон ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Мулоқотда томонлар икки мамлакат ҳарбий мудофаа салоҳияти ва ташқи хавфларга қарши туриш тадбирлари тўғрисида мулоҳаза юритган.

Суҳбатда Макрон “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасидаги зиддиятнинг чуқурлашишидан жиддий хавотир билдирган. Байрут ва Тель-Авивнинг манфаатларига жиддий зарар етказадиган навбатдаги кескинликни ҳар қандай йўл билан олдини олиш шартлиги таъкидланган.

Франция президенти можарога барҳам бериш учун барча томонлар дипломатик ечим йўлида тез ҳаракат қилишлари зарурлигини билдирган. Геосиёсий вазият кескинлашган бир пайтда Исроилга иккинчи фронт очмаслик тавсия қилинган.

Икки давлат раҳбари бу борада олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар”, — дейилади Елисей саройи 3 июль куни эълон қилган ҳисоботда.

Макрон, шунингдек, Нетаньяхуни Ғазода, Рафаҳ ёки Хон Юнус яқинида ҳар қандай янги операция бошлаш режасидан воз кечишга чақирган. Янги операциялар Тель-Авив учун вазиятни оғирлаштириши билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Нетаньяхуни “Ҳизбуллоҳ” билан кескинлашувнинг олдини олишга чақирди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru