15:35 / 03.07.2024
120

БМТ “Толибон” ҳукуматини тан олиш масаласини рад этди

БМТ “Толибон” ҳукуматини тан олиш масаласини рад этди
Фото: thehill.com
БМТ раҳбарияти “Толибон”нинг Афғонистондаги ҳокимияти қонунийлигини тан олиш масаласини ошкора рад этган. Бу ҳақда Fox News манбаси хабар берди.

Манбада айтилишича, 1 июль куни Қатар пойтахти Доҳада БМТ ва “Толибон” вакиллари иштирокида кўп миллатли мулоқот бўлиб ўтган. Унда Кобулнинг норасмий ҳукуматини халқаро миқёсда тан олиш масаласи муҳокама қилинган.

Икки кунлик йиғилиш якунида БМТ ҳайъати “Толибон”ни тан олиш масаласини рад этган. Халқаро ҳамжамият ва Афғонистондаги ҳукмрон норасмий куч ўртасидаги учрашувлар ташкилотни тан олиш учун эмас, балки уни халқаро меъёрларга мослашишга ундаш учун ўтказилиши таъкидланган. Токи “Толибон” ўз бошқаруви ва халқаро позициясини ўзгартирмас экан, унинг БМТ олдидаги мақоми сўроқ остида қолаверади.

30 июнь ва 1 июль кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган йиғилишда 20 га яқин давлатлар вакиллари иштирок этган. Ушбу учрашув “Толибон” иштирокида БМТ томонидан ташкил этилган биринчи анжуман экани хабар берилган.

Ушбу форматдаги илк учрашув жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилган эди. Бироқ унда “Толибон” вакиллари иштирок этмаган. Томонларнинг бир-бирларига қўйган реалликдан узоқ талаблари оқибатида халқаро даражадаги учрашув чиппакка чиққан.

Доҳадаги йиғилишда “Толибон” делегациясига Забиҳуллоҳ Мужоҳид раҳбарлик қилган. Йиғин доирасида турли мамлакатлар вакиллари билан тор доирадаги учрашувлар ҳам ташкил этилган.

Йиғилишда БМТ “Толибон”га ўз талабларини эслатган. Халқаро ҳамжамият руҳини ифода этувчи ташкилот Афғонистонда ўқувчи қизларга мактабга чиқиш учун рухсат берилмаётгани, афғон аёлларининг ҳуқуқлари камситилаётгани, қурол-яроғ ва наркотик контрабандаси эркин тижоратга айланаётгани ҳамда Афғонистон жанубида қуролли террорчи гуруҳлар таъсири ошаётганидан хавотирларини билдирган. Ушбу масалалар ҳал қилинмагунча Афғонистон Амирлиги ҳукуматини тан олиш масаласида силжиш бўлмаслиги айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ “Толибон” ҳукуматини тан олиш масаласини рад этди
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru