19:20 / 03.07.2024
46

НАТО иттифоқчилари келаси йили Украина учун 40 миллиард евро ажратмоқчи

НАТО иттифоқчилари келаси йили Украина учун 40 миллиард евро ажратмоқчи
Архив фото: mpsh.ru
НАТО иттифоқчилари келаси йилда Украина учун 40 миллиард евро ҳажмида ёрдам пакети ажратиш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда шахси маълум қилинмаган Ғарбий Европа дипломати берган маълумотга асосланиб, Reuters нашри хабар берди.

Манбага кўра, 40 миллиард евро (43 миллиард АҚШ доллари) ҳажмидаги маблағ 2025 йилнинг бошида Киев учун ажратилади. Ушбу пакет ҳақидаги хабар Вашингтонда альянс иштирокчилари саммит учун йиғилишидан бир ҳафта олдин тарқалмоқда.

Олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилотга аъзо давлатлардан Украинага ҳарбий ёрдамни миқдоран етарли тарзда давом эттиришни сўраган эди. Мамлакатни инқироз ҳолатдан олиб чиқиш ҳамда ҳарбий салоҳиятни сақлаб туриш учун зарур маблағ эса 40 миллиард евро атрофида этиб белгиланган.

2024 йил 31 май куни Прагада НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда ҳам асосий мавзу шарқий мудофаани кучайтириш борасида бўлган. Иштирокчилар йиғилишда Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш дастурига бир овоздан розилик билдирган.

Столтенбергнинг давомий ва адолатли молиявий ҳисса қўшишга чақируви НАТОнинг Украинани Россия агрессиясига қарши давом этаётган курашида қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидлайди. 2022 йил февраль ойида Россия кенг миқёсли босқин уюштирганидан буён, асосан АҚШ бошчилигидаги НАТО иттифоқчилари Украинага катта ҳарбий ёрдам кўрсатди. Бу ёрдам Украинага босқинга қарши туриш ва мудофаа саъй-ҳаракатларини давом эттиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, АҚШда президент ўзгариши — Трампнинг раҳбарликка келиши 2025 йилга мўлжалланган 40 миллиард евролик ёрдам пакетини тўхтатиб қўйиши мумкин. Чунки пакетдаги маблағнинг салмоқли ҳиссаси АҚШ улушига тўғри келади, президентликка номзод Трамп эса хорижга ҳар қандай пул узатмаларига кескин қарши.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО иттифоқчилари келаси йили Украина учун 40 миллиард евро ажратмоқчи
Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru | Это тестовая ссылка. Mainlink.ru