date
views 205

Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди

Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди
Масъуд Пизишкиён (чапда) ва Саид Жалилий.
Фото: Azertag

Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди — бугун, 5 июлда мамлакатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди.

Сайлов натижаси барча овозлар ҳисоблаб бўлингач, 6 июлда — куннинг биринчи ярмида маълум бўлади.

Президент лавозими учун собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён (69 ёш) ва Эрон етакчисининг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгашдаги вакили, консерватор Саид Жалилий (58 ёш) курашмоқда.

28 июн куни ўтказилган сайловнинг биринчи турида Пизишкиён 44 фоиз, Жалилий 40 фоиз овоз тўплаганди. Ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50 фоиз овозини тўплаш керак.

Пизишкиён чет эл сармояларини жалб этиш, Ғарб билан мулоқот, ҳамкорликдаги Ядровий битим сармояларини жалб этиш, аёллар ва майда миллатлар ҳуқуқларини кенгайтириш тарафдори.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди