![БМТ бош котиби сунъий интеллектни “дунё учун таҳдид” деб атади](/uploads/posts/2024-07/xbef2d02e37_photo_2024-07-05_15-03-02-oyxggeis.webp.pagespeed.ic.FigWk8H5kY.webp)
Фото: Shutterstock
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида сўзлаган нутқида рақамли технологиялар “иккинчи экзистенсиал таҳдид”ни келтириб чиқаришини айтди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Гутерриш ўз нутқида сунъий интеллект хавфини бошқариш ва унинг зарарини юмшатиш учун ҳукуматлар, технологик компаниялар, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти ўртасида ҳамкорлик қилишга чақирди.
“Иккинчи экзистенсиал таҳдид рақамли технологиялардан келиб чиқади. Сунъий интеллект барчанинг манфаати учун барқарор ривожланишни тезлаштиришда улкан салоҳиятга эга. Аммо у кучларнинг номутаносиблигини кучайтиради, инсон ҳуқуқларига путур етказади, кескинлик ва келишмовчиликларни қўзгатади.
Биз технологик компаниялар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти билан ишлайдиган ҳукуматларнинг сунъий интеллект учун хавфларни бошқариш тизимлари, шунингдек, мониторинг қилиш ва зарарни камайтириш бўйича музокаралар олиб бориш учун тўлиқ иштирокини зудлик билан талаб қиламиз. Бу барча мамлакатларнинг иштирокини талаб қилади”, — деди Гуттериш.
Унинг қўшимча қилишича, БМТ буларнинг барчасини амалга ошириш учун платформа тақдим этишга, жумладан, сунъий интеллектни ўрганиш гуруҳини яратиш, стандартлар ва этикетни ишлаб чиқиш, маълумотларни бошқариш, ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун глобал фондни ишга туширишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Байден: “Мен дунёни бошқараман” расм](/uploads/posts/2024-07/x69e948c158_photo_2024-07-07_12-54-25-2cskoewe.webp.pagespeed.ic.-zKzH7dc18.webp)
Байден: “Мен дунёни бошқараман”
![НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда расм](/uploads/posts/2024-07/xcd36a14839_g9a6qn9jluzltsheezw-1mzto0mmafvy.webp.pagespeed.ic.nKnEF7ur8Q.webp)
НАТОдагилар Байден Трампни енга олмаслигидан хавотирда
![Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xcade5299a9_01.webp.pagespeed.ic.foOPgDiMT7.webp)
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда гумонланаётган гуруҳ қўлга олинди
![Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди расм](/uploads/posts/2024-07/x8e816161fd_01.webp.pagespeed.ic.obgP4BN0Yz.webp)
Ўзбекистон президенти Венгрия бош вазири билан учрашди
![Ганц гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни тўлиқ маъқуллайди расм](/uploads/posts/2024-07/xdc9a4a1f47_xjcnz77wk68xorw0y0gpwbdps5zmvqtc.webp.pagespeed.ic.oiDpcI89Nw.webp)
Ганц гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан ҳар қандай келишувни тўлиқ маъқуллайди
![Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди расм](/uploads/posts/2024-07/x62148fb82e_gettyimages-2160075297-1024x1024-stxpttxh.webp.pagespeed.ic.wNzxWdgR0v.webp)
Евро—2024. Испания Германияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
![Исроил олими Эронга атом бомбаси ташлашни таклиф қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf73fe9b72c_920__95_2585076541.webp.pagespeed.ic.uIhBMtVKUf.webp)
Исроил олими Эронга атом бомбаси ташлашни таклиф қилди
![Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/x0229af8278_photo_2024-07-05_17-54-06df3.webp.pagespeed.ic.sOR5dxRi80.webp)
Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди