15:00 / 06.07.2024
245

Британияда янги бош вазир: Энди нималар ўзгаради?

Британияда янги бош вазир: Энди нималар ўзгаради?
© Wikipedia / Chris McAndrew, CC BY 3.0
Британиянинг янги бош вазири, Лейбористлар партияси етакчиси Кир Стармер ўзининг биринчи нутқини энг долзарб ички муаммоларга бағишлади.

Хусусан, Стармер янги мактаблар ва арзон уй-жойлар қуриш, миллий тиббий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш, чегаралар хавфсизлигини ошириш, жиноятчиликни камайтириш ва энергия таъминоти нархларини арзонлаштириш устида ишлашга ваъда берди.

Стармер ўз нутқида истеъфога чиққан Риши Сунакга миннатдорчилик билдириб, бу лавозимни эгаллаган биринчи осиёлик эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун, 4 июль куни бўлиб ўтган сайловда Лейбористлар партияси (ишчилар партияси) 650 ўринли Жамоатлар палатасида 412 ўринни қўлга киритди. Бундан олдин Парламентда 14 йил давомида етакчилик қилган Консерватив партия (Риши Сунак) эса ўз тарихида энг ёмон натижа кўрсатиб атиги 121 ўрин олишга муваффақ бўлди.

МГИМОнинг Европа ва Америка давлатлари кафедраси мудири, тарих фанлари доктори Наталья Капитонова айтишига кўра, Британия жамоатчилиги аслида Лейбористлар ғояларини қўллаб-қувватламайди, фақат бу сафар консерваторлар ҳамманинг жонига теккани учун шундай овоз беришган.

Шунингдек, эксперт айтишига кўра, Британияда ҳукумат ўзгариши Россия билан муносабатларга ижобий таъсир қилмайди.

"Украинада содир бўлаётган воқеалар борасида Британиялик сиёсий элитаси, ҳам лейбористлар, ҳам консерваторлар аллақачон Россияга нисбатан кескин баёнотлар берган, шунинг учун яқин келажакда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди". - деди Капитонова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда янги бош вазир: Энди нималар ўзгаради?
ePN