Туркманистон парламенти (Мажлис) бугун президентликка номзодлар учун ёш чекловини бекор қилинган янги конституцияни бир овоздан қабул қилди. Шунингдек, янги конституцияга биноан президентлик муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилган.
Янги конституцияни қабул қилиш учун овоз бериш Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди. Унда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этди.
«Республика президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов йиғилишда ушбу қонунга имзо чекди ва шу пайтдан бошлаб ҳужжат қонуний кучга кирди», дейилган "Кун" нашри хабарида.
«Туркманистонда янги конституция қабул қилиниши — мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишнинг янги босқичига ўтганидан далолатдир. Туркманистоннинг янги конституцияси халқаро ҳуқуқнинг тан олинган нормалари асосида халқаро қонунчилик тажрибаси инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган», — дея қайд этган Гурбангули Бердимухаммедов.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги конституцияга кўра, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган ва 70 ёшдан ошмаган шахс Туркманистон президентлиги учун номзод сифатида кўрсатилиши мумкин эди.
2016 йилнинг 29 июнида Гурбангули Бердимуҳаммедов 61 ёшга кирганди. Унинг конституция бўйича иккинчи муддати 2017 йилда ниҳоясига етиши керак эди.
Туркманистонда охирги марта президент сайловлари 2012 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган. 2008 йилнинг сентябрь ойида конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, навбатдаги президентлик сайлови 2017 йилнинг февралида ўтказилиши керак ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди