14:11 / 07.07.2024
326

Россияда аҳолининг табиий камайиши ортиб бормоқда

Россияда аҳолининг табиий камайиши ортиб бормоқда
Фото: ria.ru
Россия Федерацияси аҳолиси шитоб билан қисқаришда давом этмоқда. 2024 йилнинг бошидан буён россияликларнинг сони 177,9 минг кишига қисқарган — Бу Южно-Сахалинск ёки Одинцово каби кичик шаҳарлар аҳолиси сони билан тенг.

Маълумотлар Росстатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида акс этган.

Камайишлар сони ўтган йилнинг январ–апрел ойидаги кўрсаткичларлан 1,5 баробар кўпроқ. Ўшанда Россиянинг доими аҳолиси сони 98,4 мингга (ёки 0,07 фоизга) камайган эди. Росстатга кўра, Россияда айни пайтда роппа-роса 146 млн киши истиқомат қилади.

Ўлганлар сони туғилганлар сонидан 1,6 баробар кўпроқ бўлган (бир йил аввал бу кўрсаткич 1,5 баробар эди). 2024 йилнинг январ–апрел ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 минг чақалоқ камроқ туғилган — 396,5 минг, лекин ўлганлар сони бир йил аввалгига нисбатан 27 мингга кўпроқ бўлган (тўрт ой ичида 622,7 минг киши ўлган).

Январ–апрел ойларида россияликлар бир йил аввалгига нисбатан 9,6 мингга камроқ никоҳ қайд этишган (мос равишда 210,2 ва 219,8 минг), аммо ажралишлар бўйича пасайиш бу қадар яққол эмас — 213 ва 210 минг. Ажралишлар сони бўйича аномал юқори кўрсаткичлар Шимолий Кавказда, айниқса Доғистон, Чеченистон ва Шимолий Осетияда қайд этилмоқда. Бу ерда ажралишлар сони никоҳлар сонига нисбатан 2–3 баробар юқорироқ.

Шунингдек, Россияга хорижликларнинг келиши ҳам камайган. Йил бошидан буён Россияга миграцион рқим 57 минг кишига қисқарган (1 млн 157 мингдан 1 млн 93 минггача), бироқ, одамларнинг чиқиш кетиши ўша даражада қолган (мос равишда 1 млн 45 минг ва 1 млн 47 минг). Озарбойжон, Беларус, Қирғизистон ва Қозоғистондан кириб келаётганлар сони қисқарган, бироқ Ҳиндистон, Хитой, КХДРдан келаётганлар сонида кўпайиш кузатилган. Йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп хорижликлар Россияга Тожикистондан кириб келган — 43 минг киши. Бироқ шу ҳам ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 16 минг кишига камроқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда аҳолининг табиий камайиши ортиб бормоқда
ePN