18:13 / 07.07.2024
551

Москвада кураш бўйича Россия терма жамоасининг тожикистонлик мураббийи ҳибсга олинди

Москвада кураш бўйича Россия терма жамоасининг тожикистонлик мураббийи ҳибсга олинди
Фото: Видеодан кадр
Москвада суд эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи Алишер Исматзодани (келиб чиқиши тожикистонлик) ҳибсга олди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Россия Тергов қўмитаси уни террорчилик фаолиятига ёрдам беришда айблаган. Москванинг Шчербинск тумани суди Исматзодага 28 августга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаган. Оммавий ахборот воситалари мураббийнинг ҳибсга олиниши Доғистондаги терактлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Суд жараёнида Исматзоданинг адвокатлари унинг ҳеч қачон террорчилик ҳаракатларида иштирок этмагани ва режалаштирмаганини таъкидлаб, унинг айбсизлигини билдирган.

Тергов маълумотларига кўра, Исматзода Россияда тақиқланган ташкилотни молиялаштиришда иштирок этган. Бу қайси ташкилот эканига аниқлик киритилмаган. Хусусан, эркак террорчилик фаолиятида айбланган ёки бундай жиноятларда гумон қилинган шахсларга пул ўтказиб бергани айтилмоқда.

"Гап 100 рубль, 1 минг ва 9 минг рубль пул ўтказмалари ҳақида кетмоқда", дейилади хабарда.

Терговчи Исматзоданинг қариндошларидан бири Сурияда жанг қилаётганини, у Тожикистонда терроризм учун таъқиб қилинаётганини эслатган. Мураббий нафақат Сурияга кетган қариндоши, балки радикал исломга эътиқод қилувчи бошқа одамлар билан ҳам алоқа ўрнатмаслигини айтган.

Сўнгги пайтларда Алишер Исматзода пойтахтдаги 76-спорт мактабида фаолият юритган. Спортчи аввалроқ эркин кураш бўйича Россия ва Москва ёшлар терма жамоаларига мураббийлик қилган. РТ нашрига кўра, ҳибсга олинган шахс машҳур эълонлар сайтида спорт анжомлари сотган. Исматзода BMW 740 ва Range Ровер Evoque автомобилларига эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада кураш бўйича Россия терма жамоасининг тожикистонлик мураббийи ҳибсга олинди
ePN