21:23 / 07.07.2024
877

Руминия Россия ҳужуми туфайли F-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди

Руминия Россия ҳужуми туфайли F-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди
Фото: Getty Images
Россия қўшинлари Украина жанубини ўққа тутиши ортидан Руминия Тулча округида F-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди. Бу ҳақда Руминия миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия дронлари Руминия чегараси яқинидаги Украина ҳудуди томон учган. Ҳолат юзасидан Руминия Миллий мудофаа вазирлиги ҳаво полицияси хизматини огоҳлантирган. Шунингдек, вазиятни кузатиш учун иккита F-16 самолёти 86-Borcеа авиабазасидан олиб чиқилган.

Ҳокимият томонидан берилган тревога хабарига асосланиб, Мудофаа вазирлиги эрталаб соат 07:30 атрофида Вултурул, Маҳмуд ва Миляш аҳоли пунктлари ҳудудида қулаб тушган предметлар мавжуд бўлган тақдирда қидирув ишларини олиб бориш тўғрисида буйруқ чиқарган, дейилади хабарда.

Бироқ, вазирликнинг таъкидлашича, воқеа жойига юборилган жамоалар ҳеч қандай шубҳали ҳолатни аниқламаган.

Қидирувлар кун давомида олиб борилади, дея қўшимча қилди Руминия Мудофаа вазирлиги.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руминия Россия ҳужуми туфайли F-16 қирувчиларини ҳавога кўтарди
ePN