
Фото: Getty Images
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд Европа давлатларини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларни бузган исроиллик амалдорларга нисбатан санкциялар қўллашга чақирди. Бу ҳақда Yeni Safak хабар берди.
Дипломат Исроилнинг Ғазо сектори билан уруши бутун Яқин Шарқ, жумладан, Ливан жанубига ҳам таъсир қилишидан огоҳлантирди.
“Ғазо секторидаги вазият нафақат Фаластин масаласига, балки бутун минтақага таъсир этади ва Ливан жанубида содир бўлаётган вазиятнинг янада кескинлашишига хизмат қилади. Умид қиламанки, Европа икки давлатнинг мавжудлиги асосида муросага келиш истиқболларини сақлаб қолишда янада фаолроқ рол ўйнайди”, — деган у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европа давлатлари қила оладиган энг минимал нарса Исроилнинг ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини қоралашдир.
Шунингдек, у Фаластинни давлат сифатида тан олган Европа давлатларини, шу жумладан Испанияни ҳам тилга олди. Бу тинчлик жараёнида “жуда муҳим қадам” эканини таъкидлади.
“Биз ўт очишни тўхтатиш истиқболларини кўрмаяпмиз; гуманитар вазиятнинг ёмонлашишини кўриб турибмиз. Ғазода халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳар куни бузилади”, — дея қўшимча қилди вазир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар