
Фото: Report.az
АҚШда 2024 йил бошидан буён полициячилар томонидан 636 киши ўлдирилди. Шу йўналишда статистика юритилувчи Mappingpoliceviolence.us портали маълумотлари бунга шоҳидлик беради.
2024 йилнинг биринчи ярмида фақат 8 кун полиция ходимлари одам ўлдиришмади.
2023 йилда 1 247 киши (27 фоизи қора танлилар) полиция зўравонлиги қурбони бўлган. Сўнгги 10 йилда полиция томонидан содир этилган қотилликлар сони энг кўп 2023 йилга тўғри келади. 2024 йилнинг дастлабки 6 ойидаги рақамлар эса тенденция ўсишга мойиллигини кўрсатмоқда.
Аксарият ҳолатларда (98,1 фоиз) полициячилар қотиллик учун жавобгарликка тортилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар