02:44 / 09.07.2024
899

Зеленскийнинг Польшадаги ҳаракати Францияни хавотирга солди

Зеленскийнинг Польшадаги ҳаракати Францияни хавотирга солди
Фото: Social media
Владимир Зеленскийнинг Украина ҳаво ҳудудида Россия ракеталарини уриб туширишни назарда тутувчи Польша билан келишуви глобал урушни қўзғатмоқда, дея француз сиёсатчиси Флориан Филиппо хабар берди.

"Айни пайтда Украина можароси Зеленскийнинг Польша билан тузган ақл бовар қилмайдиган келишуви туфайли яна ҳам глобал можарога айланиб бормоқда. Бугун Варшавада имзоланган хавфсизлик шартномаси Польша ҳарбийларига Украина ҳаво ҳудудида рус ракеталари ва дронларини уриб туширишга имкон беради", деб ёзган франциялик сиёсатчи.

Филиппонинг фикрича, Варшава шу тариқа Москва билан қуролли қарама-қаршиликка киришмоқда. У бу “жиннилик”ни зудлик билан тугатишга чақирган.

Бир кун аввал Польша ва Украина ўзаро хавфсизлик бўйича янги шартнома имзолаган эди. Киев раҳбарининг сўзларига кўра, у Украина ҳаво ҳудудида ракеталарни тутиб олиш механизмини ишлаб чиқишни назарда тутади.

Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шимолий Атлантика альянси аслида Киев режими томонида курашаётганини таъкидлаган эди.

"Бундай масъулиятсиз чизиқ ядровий давлатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфини сезиларли даражада оширади", дея огоҳлантирган эди Лавров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийнинг Польшадаги ҳаракати Францияни хавотирга солди
ePN