АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммити натижаларига муносабатидан хавотирда

1 дақиқа ўқиш369
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммити натижаларига муносабатидан хавотирда
Фото: AP
Қўшма Штатлар НАТОнинг юбилей саммитида Украинага альянсга қўшилишни таклиф қилмайди ва Владимир Зеленскийдан ўтган йили бўлгани каби ўзининг ошкора норозилигини яширишни сўрайди, деб ёзади Тhе Washington Post.

“Ҳафта охирида Байден билан юзма-юз учрашиши кутилаётган Зеленскийга ‘Илтимос, бошқа бундай қилманг’, деб айтилади”, дея нашр НАТОнинг юқори мартабали расмийларидан иқтибос келтиради.

Хабарда, шунингдек, альянсга аъзо мамлакатлар етакчилари асосий эътиборни Москва билан қарама-қаршиликда Киевни қўллаб-қувватлаш ва Украинани НАТОга аъзо бўлишга “тайёрлаш”га қаратиши, бироқ бошқа ҳеч нарса содир бўлмаслиги айтилган.

9—11 июль кунлари Вашингтонда Шимолий Атлантика альянсининг 75-юбилей саммити бўлиб ўтмоқда. Bloomberg ва Financial Times таъкидлаганидек, альянснинг энг йирик аъзолари аянчли аҳволда экани фонида воқеа ички тартибсизликлар соясида қолиши кутилмоқда.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга кўра, Украинага Вашингтонда тасдиқланиши режалаштирилган янги ёрдам пакети, шунингдек, Украина армиясининг альянс стандартларига мувофиқлигини ошириш Киев учун НАТОга аъзо бўлишда кўприк бўлади.

Agence France-Presse Вашингтондаги альянс саммитида НАТОга таклиф олиш имконияти деярли нолга тенг эканлигини ва буни Киевда ҳам тан олишини хабар қилган.

Зеленский ўтган йилги Украина альянсга қўшилиши таклиф қилинмаган НАТОнинг Вильнюсдаги саммити натижаларидан норози бўлган эди. Германиянинг Bild нашри Киевнинг НАТОга кириши АҚШ ва Германия томонидан блоклангани ҳақидаги махфий ҳужжатни эълон қилган.

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш эҳтимоли Россия хавфсизлигига таҳдид эканлигини таъкидлаган. Унга кўра, Киевнинг альянсга қўшилиш имконияти махсус ҳарбий операция бошланишига сабаб бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?