
Фото: AP
Хитой Тожикистон ҳудудида бир неча йилдан бери яширин ҳарбий база қураётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри ёзди.
“13000 фут баландликдаги тоғларда жойлашган объектда кузатув миноралари бор вa ҳар икки давлат қўшинлари мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради. Бу ерда ҳар иккала томоннинг ҳам қўшинлари мавжуд”, дея ёзади The Telegraph.
На Душанбе ва на Пекин ҳарбий иншоотнинг мавжудлигини тан олмайди.
The Telegraph турли йилларда сунъий йўлдошдан олинган бир қанча расмларни ҳам жойлаштирган.

2013 йил август

2016 йил август

2019 йил май

2022 йил август
Таъкидланишича, 2016 йилда Хитой ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик шартномасини имзолаган. Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келгач, Тожикистонга таҳдид кучайган бўлиши мумкинлигига ҳам урғу берилади.
Аввалроқ, 4 июл куни ХХР раиси Си Жинпинг расмий ташриф билан Тожикистонга боргани ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказгани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар