12:00 / 13.07.2024
157

Украина НАТОдан Россияга зарба беришга қўйилган чекловни олиб ташлашни сўради

Украина НАТОдан Россияга зарба беришга қўйилган чекловни олиб ташлашни сўради
Фото: Reuters
Украина раҳбарияти 12 июль куни НАТО бош маъмуриятига мурожаат қилиб, Россияга зарба беришга қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўраган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.

Украина НАТО иттифоқчиларини Россиядаги нишонларга зарба бера оладиган узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирган. Ушбу қарор Киевнинг Москва билан курашида “ҳал қилувчи” аҳамиятга эга бўлиши айтилган.

НАТО аъзолари Вашингтондаги саммит доирасида Украинани қўллаб-қувватловчи декларация эълон қилган. Мамлакатга қўшимча ёрдам ваъда қилинган. Киевнинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги “ортга қайтмас йўли”ни қўллаб-қувватлашга келишилган. Аммо Россияга зарба бериш ҳақида ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Зеленский ҳукумати Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Андрей Ермак оммавий форумда Россияга зарба бериш мақсадлари ҳақида НАТО раҳбарларига ошкор қилган. У Россияга нисбатан қурол ишлатишда ҳеч қандай чекловлар йўқлигини ва агар Украина иттифоқчилари Украинага етказиб бераётган қуроллардан фойдаланиш бўйича барча чекловларни олиб ташласа, бу фронтдаги кучлар нисбатини тубдан ўзгартириши хабар қилинган.

НАТО аъзолари Украина ўзи учун “совға қилинган” қуроллардан қандай фойдаланиши мумкинлиги масаласига турлича ёндашган. Айрим вакиллар Киев улардан Россия ичидаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтган. Қўшма Штатлар эса торроқ ёндашувни танлаган — ўз қуролларидан фақат Россия ичида жойлашган, Украинадаги ҳарбий амалиётларни таъминловчи объектларга қарши ишлатишга рухсат берган.

Шахсан АҚШ президенти Байден матбуот анжуманида Қўшма Штатлар Зеленскийга Америка қуролларини Россия чегараларида чекланган тарзда қўллашга рухсат берганини маълум қилган. Фронтда вазият ёмонлашуви туфайли шундай қарорга келингани билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина НАТОдан Россияга зарба беришга қўйилган чекловни олиб ташлашни сўради