11:52 / 15.07.2024
136

Дунёдаги ҳар иккинчи одам кўрликдан азият чекиши мумкин

Дунёдаги ҳар иккинчи одам кўрликдан азият чекиши мумкин
Фото: Pixabay
Сайёранинг кўплаб аҳолисига Ер “борган сари туманлироқ” бўлиб туюлади ва 2050 йилга келиб аҳолининг 50 фоизида узоқни кўра олмаслик (миопия) кузатилади. El Pais нашри тегишли прогнозларини эълон қилди.

Олимларнинг огоҳлантиришича, мазкур глобал муаммо кўпроқ Осиё аҳолисига таъсир қилади, аммо эпидемия бутун Ер юзига тарқалади, натижада ҳар иккинчи одам касалланади. Ёшларнинг гаджетлардан кенг фойдаланаётгани ва очиқ ҳавода етарлича вақт ўтказмаётгани бунга сабаб бўлиши мумкин.

Статистика шуни кўрсатадики, 2016 йилда 1,4 миллиард одам узоқни кўра олмасликдан азият чеккан, 2050 йилга келиб эса бу 4,758 миллиард кишини қамраб олиши кутилмоқда. Миопиянинг турли даражалари мавжуд, аммо мутахассислар учта диоптриядан кейин кўришни тўғриламасдан “нормал ҳаёт кечириш қийин” эканини айтмоқда. Касалликнинг оғир формасида эса вазият анча ёмонлашади.

Бундан ташқари, кўришнинг ортга қайтмас йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар ривожланиш хавфи сезиларли даражада ошади. Гап катаракта, глаукома, тўр парданинг кўчиб тушиши ҳақида бормоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларда миопиянинг оғир ҳолатлари сариқ доғ дегенерацияси ривожланиш эҳтимолини 41 фоизга оширади. Бу, ўз навбатида, ёш ўтиши билан кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги ҳар иккинчи одам кўрликдан азият чекиши мумкин