15:56 / 15.07.2024
249

Астрономлар яшаш учун яроқли сайёрани аниқлади

Астрономлар яшаш учун яроқли сайёрани аниқлади
Фото: EurekAlert
Монреаль университетининг бир гуруҳ астрономлари LHS 1140 б экзосайёраси яшаш учун яроқли муз ёки сув дунёсига эга эканини аниқлади. Бу ҳақда The Astrophysical Journal Letters журналида хабар берилди.

Кузатувлар Жеймс Уэбб космик телескопи (JWST), шунингдек, Spitzer, Hubble ва ТЕSS телескоплари ёрдамида амалга оширилди. Тошли сайёраларда атмосферани аниқлаш JWST’нинг асосий мақсади ҳисобланади, аммо бу сигналларни аниқлаш гигант сайёраларга қараганда анча қийинроқ кечади.

Ердан тахминан 48 ёруғлик йили узоқликда жойлашган LHS 1140 б экзосайёраси, эҳтимол, мини-Нептун эмас, балки потенциал атмосфера ва суюқ сув океанига эга бўлган суперердир.

JWST маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, экзосайёра Ердагидек азотга бой атмосферага эга бўлиши мумкин. Бу ҳолда LHS 1140 б массасининг 10 дан 20 фоизигача сувдан иборат бўлади. Бу уни сув дунёсига, потенциал суюқ океанга эга муз сайёрасига номзод қилади.

Қўшимча кузатувлар азот газининг сигнатураларини тасдиқлаш учун зарур, аммо ҳозирнинг ўзидаёқ LHS 1140 б тошли сайёра учун кутилганидан камроқ зичликка эга деб тахмин қилинмоқда. Бу эса сайёрада сув мавжудлигининг юқори эҳтимолини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Астрономлар яшаш учун яроқли сайёрани аниқлади