17:10 / 16.07.2024
21

Тожикистонда сохта ногиронларни ҳибсга олиш бошланди

Тожикистонда сохта ногиронларни ҳибсга олиш бошланди
Фото: “Sputnik Тожикистон”
Тожикистонда ўзини ногирондай кўрсатиб, тиланчилик билан шуғулланиб келган шахсларга қарши кураш бошланди. Бу ҳақда “Sputnik Тожикистон” хабар берди.

Текширувлар давомида Душанбе Ички ишлар вазирлиги ходимлари 1990 йилда туғилган Ваҳдат шаҳрида яшовчи, ўзини ногирон деб таништирган ва тиланчилик билан шуғулланган жисмоний соғлом, меҳнатга лаёқатли шахсни аниқлаган. Бундан ташқари, ғилдиракли аравачада ўзини ногирон қилиб кўрсатиб, йўлда тиланчилик қилаётган 1966 йилда туғилган Ҳисор фуқароси ҳам қўлга олинган.

Ҳар икки фуқаро бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида аввалроқ расмий огоҳлантирилганига қарамай, бунга риоя қилмаган. Натижада иккаласи ҳам 5 кундан 15 кунгача қамоққа олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда сохта ногиронларни ҳибсга олиш бошланди