Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден сентябрь ойида республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп билан дебатда учрашишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
"Мен, у билан келишиб олганимиздек, дебат ўтказмоқчиман ва сентябрь ойида дебат ўтказишга рози бўлдим", деди Байден.
Пезидентликка даъвогарлар Байден ва Трамп ўртасидаги илк дебат 28 июнь куни Атлантада бўлиб ўтганди. Байден дебат давомида дудуқланиб, фикрларини аниқ ифода эта олмаган ва баҳс охирида рафиқаси Жилл ёрдамида саҳнадан тушган. Кейинги дебатлар ҳам муваффақиятсизликка учраган тақдирда нима қилиши ҳақидаги саволга АҚШ президенти шундай жавоб берган:
"Мен бундай даражадаги яна бир дебат ўтказишни режалаштирмайман", деди у.
Шунингдек, сиёсатчи Трампни ҳали ҳам “Америка демократияси учун таҳдид” деб билишини айтган. Аммо уни “нишон марказига” қўйиш зарурлиги ҳақидаги сўзларидан афсусдалигини билдирган.
"Бу сўздан фойдаланиш хато эди. Лекин мен “нишонга ол” деганим йўқ-ку. Мен “нишон маркази”ни назарда тутгандим. Айнан у нима қилаётганига эътибор қаратиш керак. Дебатлар пайтида у берган ёлғон баёнотларга эътибор қаратиш лозим", деган у.
Маълумот ўрнида, АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
Тожикистон мамлакат ҳудудида Хитой ҳарбий базаси қурилаётганини рад этди
Россия НАТОни ҳаво устунлигидан маҳрум қилади
Кино тарихидаги энг кўп гонорар олган актёр болалар
Роналдуга Европада вариант бор, “Ан-Наср” тезроқ бир қарорган келишни талаб қилмоқда
ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 22 минг доллар олган шахс ушланди