00:01 / 17.07.2024
17

Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида 40 киши ҳалок бўлди
Фото: Google Images
“Толибон” расмийларига кўра, Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган, 350 га яқин киши жароҳатланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шарафат Замон Амар душанба кунги 40 киши ҳалок бўлганини ва 347 нафар инсон жароҳатланганини тасдиқлади. Жароҳатланганлар Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод ва унга яқин туманлардан минтақавий шифохонага олиб келинган.

Вилоят матбуот котиби Содиқуллоҳ Қурайшийнинг сўзларига кўра, ўлганлар орасида бир оиланинг беш аъзоси ҳам бор, улар уйнинг томи қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Яна тўрт оила аъзоси яраланган.

Нангарҳор вилояти бўйлаб 400 га яқин уй ва 60 та электр устуни вайрон бўлган, деди Қурайший. Кўп ҳудудларда электр энергияси узилган, Жалолобод шаҳрида эса алоқа чекланган, деди у. Қурайшийнинг айтишича, етказилган зарар ҳали ҳам баҳоланмоқда.

43 ёшли Абдул Валининг айтишича, кучли шамол кўплаб вайронагарчиликларга сабаб бўлган.

Шамол шунчалик кучли эдики, ҳамма нарсани ҳавога учирди. Шундан сўнг кучли ёмғир ёғди”, деди у. Унинг сўзларига кўра, 4 ёшли қизи енгил жароҳатлар олган.

Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, май ойида кучли ёмғир Бағлон вилоятидаги 300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва минглаб уйларни вайрон қилди.

“Толибон”нинг расмий ахборот агентлиги “Бахтар”нинг хабар беришича, сешанба куни эрталаб Бағлон вилояти шимолидаги Кобул ва Балхни боғловчи асосий трассада автобус ағдарилиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган ва 34 киши жароҳатланган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган, бироқ мамлакатдаги бундай ҳодисаларга кўпинча ёмон йўл шароити ва эҳтиётсизлик сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон шарқида кучли ёмғир оқибатида 40 киши ҳалок бўлди