10:46 / 17.07.2024
20

Байден: “Фаластин жамияти учун бошқалардан кўра кўпроқ иш қилганман”

Байден: “Фаластин жамияти учун бошқалардан кўра кўпроқ иш қилганман”
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Исроилни қўллаб-қувватлаши ҳақида гап кетганида, у “Фаластин ҳамжамияти учун бошқалардан кўра кўпроқ иш қилганини” айтди. Бу ҳақда The Hill хабар берди.

Сиёсатчидан нега АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши “жуда кучли” экани сўралган.

Агар Исроил бўлмаганида, дунёдаги ҳар бир яҳудий хавф остида қоларди ва қолади. Шунинг учун у кучли бўлиши керак ва Исроил Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ... яҳудийлар учун ўз ўрнига эга бўлиш имкониятига эга бўлиши лозим”, — деди Байден.

Шунингдек, АҚШ президенти сионист эканини таъкидлади.

Аммо сионист бўлиш учун яҳудий бўлиш шарт эмас ва савол шундаки, Исроил яҳудийлар учун тарихий таъқиблар туфайли хавфсиз бошпана бўла оладими ёки йўқ?”, — деди у ва одамлар синоист нималигини тушунмаслигини айтди.

Дарвоқе, мен Фаластин жамоатчилиги учун бошқалардан кўра кўпроқ иш қилганман. Мен барча активларни очган одамман. Мисрликларни чегараларни очишга кўндирганман, улар орқали товарлар, дори-дармонлар ва озиқ-овқатлар етказилади. Фаластинликларни жуда қўллаб-қувватлаганман. Аммо Ҳамас бир тўда безорилардир”, — деди АҚШ президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден: “Фаластин жамияти учун бошқалардан кўра кўпроқ иш қилганман”