12:06 / 17.07.2024
40

Россиядан уруш пайтида 600 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган ва қайтиб келмаган

Россиядан уруш пайтида 600 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган ва қайтиб келмаган
Фото: Lehtikuva via REUTERS
2022 йил феврал ойида Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан кейин камида 666 минг киши Россияни тарк этиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда 16 июл, сешанба куни The Bell ўз тадқиқоти натижалари бўйича хабар берди.

The Bell қайд этганидек, олинган кўрсаткичлар нашрнинг 2022 йил охиридаги тахминий ҳисоб-китобларидан 150 мингдан ортиқроқдир.

Жорий тадқиқот расмий эълон қилинган маълумотлар, расмийлар ва дипломатларнинг баёнотлари, шунингдек, қабул қилувчи ҳар бир давлатнинг статистик маълумотлари таҳлилига асосланган. Уларни олиш учун журналистлар қарийб 70 мамлакатнинг миграция ва статистика органларига сўров юборишган.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар дуч келган бир қатор қийинчиликларни қайд этдилар. Хусусан, баъзи мамлакатлар (Таиланд, Индонезия) сўровларга жавоб бермади, бошқалари кўчиб ўтган русларнинг ҳисобини юритмайди (Кипр) ёки 2023 йил учун иммиграция маълумотларини ҳали эълон қилмаган (Португалия). Бундан ташқари, чет элда яшаш, ишлаш ёки ўқиш учун рухсатнома олган қанча россиялик охир-оқибат Россия Федерациясига қайтишга қарор қилганлигини аниқлашнинг имкони йўқ.

Россиялик релокантлар қаерга кўчиб кетяпти?

«Кўчиб келган россияликлар сони бўйича етакчи давлатлар қаторида, кутилганидек, Арманистон (110 минг киши), Қозоғистон (80 минг), Гуржистон (74 минг) каби визасиз йўналишлар бор», - дея таъкидлайди The Bell. Нашрга кўра, Қўшма Штатлар (48 минг) кетганлар сони бўйича юқори кўрсаткични кўрсатган.

Исроил ҳам машҳурлик бўйича дастлабки ўринлардан бирини эгаллади - у ерда 80 мингга яқин руслар кўчиб ўтди. Бироқ тадқиқот муаллифлари уларнинг ҳаммаси ҳам мамлакатда қолмаганини, қайтиб келганлар аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқлигини таъкидламоқда.

Европа Иттифоқи давлатларидан, статистик маълумотларга кўра, руслар асосан Германия (36 минг), Латвия (18 минг), Испания (16 минг) ва Нидерландияга (12 минг) кетишган. 30 мингга яқин руслар Сербияга кўчиб ўтди.

Бундай таҳлилда Россия маълумотларига таяниб бўлмайди, чунки Россия, The Bell ёзишича, 2022 йил 24 февралдан кейин қанча фуқаролар кетган ва ҳали қайтиб келмаганини расман ошкор этмайди. Турли бўлимларнинг маълумотлари ҳақиқий расмни акс эттирмайди - масалан, «ФСБ» чегара хизмати маълумотлари фақат бир киши кесиб ўтган чегара ўтиш жойлари сонини кўрсатади, Ички ишлар вазирлиги рақамлари фақат Россиядан кетган ва қайтиб келмаганлар учун талаб қилинмайдиган хорижий ҳужжатларни олганлар ҳолатини акс эттиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядан уруш пайтида 600 мингдан ортиқ киши чиқиб кетган ва қайтиб келмаган