13:50 / 17.07.2024
194

Киев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Москва билан музокаралар бошлашга ҳозирлик кўрмоқда

Киев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Москва билан музокаралар бошлашга ҳозирлик кўрмоқда
Фото: Topwar
Украина расмийлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Москва билан музокаралар бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда New York Times манбаси тарқатган хабарга асосланиб, Topwar манбаси маълум қилди.

Манбада айтилишича, Киев Россия билан тинч музокаралар орқали жанговар ҳаракатларни тугатишни режалаштирмоқда. Мамлакат ҳукумати аллақачон можарони тўхтатувчи режани ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда.

Украина келишувларда мамлакат манфаатлари инобатга олинадиган масалаларни муҳокамага киритишга қарор қилган. Аммо фронтдаги чигал вазият туфайли Киевнинг талаблари инобатга олинмаслиги мумкин.

Икки йилдан ортиқ давом этган ҳарбий можаро шароитида Украина ўз муваффақиятига ишончини деярли тўла йўқотган. Мамлакат эндиликда мудофаани ташкил этишга ҳам қийналмоқда. Ҳужум қобилияти эса қониқарсиз даражага тушиб қолган.

Америкалик таҳлилчилар фронтдаги жиддий йўқотишлар Украина ҳарбийларини президентга босим ўтказишга ундаган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Чунки шу пайтга қадар Зеленский ҳукумати барча йўқотилган ҳудудлар, жумладан, Қримни ҳам қайтариб олмагунча музокараларга қайтмаслигини айтиб келаётган эди.

Олдинроқ Россия расмийлари Украина шартлари асосидаги тинчлик келишувини маъқулламасликларини маълум қилишган эди. Кремль шунингдек тинчлик масаласидаги ҳар қандай йиғилишларда иштирок этишдан бош тортиб келган.

Аммо эндиликда томонлар ўзгартирилган келишув бандларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Москва билан музокаралар бошлашга ҳозирлик кўрмоқда