![Медведев: “Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия билан янги урушга тенг”](/uploads/posts/2024-07/xb81b7f8eae_med-g-ffnv1t.webp.pagespeed.ic.0uQ6A9K-4s.webp)
Фото: “ТАСС”
Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев Украинанинг НАТОга қабул қилиниши Россияга уруш эълон қилиш билан баробар эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда Медведовнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” нашри хабар берган.
Россия собиқ президентига кўра, Украинанинг НАТОга қўшилиши Москвага қарши уруш эълон қилиш билан тенг бўлади. Ғарбдаги альянс бундай кескинликдан қочиши керак ва сайёрани “парчаланиб кетиш”дан асраши керак.
Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти етакчилари ўтган ҳафтада бўлиб ўтган саммитда Украинани тўлиқ Евро-Атлантика интеграциясига жалб қилиш, жумладан, НАТОга аъзо қилиш йўлида қўллаб-қувватлашга ваъда берган. Бироқ бу аъзолик қачон юз бериши масаласи очиқ қолган.
Дмитрий Медведев ҳозирги пайтда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади. Унинг жиддий оҳангдаги баёноти Россия номидан қабул қилиниши мумкин.
“Россия мухолифларининг кўп йиллар давомида бизга қарши олиб бораётган, иттифоқни кенгайтираётган хатти-ҳаракатлари НАТОни охир-оқибат ортга қайтмас йўлга олиб боради”, деган Медведев.
2008—2012 йиллардаги президентлик даврида ғарбпараст модернизатор сифатида кўрилган Медведев АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Киевни қуроллантириш “ядро апокалипсиси”га олиб келиши ҳақида огоҳлантирган. Бу эса сиёсатчининг Ғарбдаги қиёфасини тамомила ўзгартириб юборган эди.
Сўнгги интервьюсида Медведев НАТОнинг янги раҳбарияти борасида ҳам фикр билдирган. Марк Рюттенинг альянс раҳбари этиб тайинланиши томонларнинг позицияси ўзгаришига ҳеч қандай таъсир этмаслигини маълум қилган.
“Россия борасида НАТО дастурида ҳеч нарса ўзгармайди, чунки альянсда асосий қарорларни НАТОга аъзо давлатлар эмас, балки бир давлат – АҚШ қабул қилади”, деган Россия расмийси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xbc01767517_mzwtrknlzddelvkbudykb3ggpizqf-1z.webp.pagespeed.ic.bWxWpEmR4v.webp)
Газдан ноқонуний фойдаланган нефтни қайта ишлаш заводи ва фермер хўжаликлари аниқланди
![Украина Қрим ва Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xdbba7a1b28_j3txi25jig6oiop1q0x9tth13lsitfmg.webp.pagespeed.ic.Lkj8JWdrZg.webp)
Украина Қрим ва Россия ҳудудларига дронлар билан ҳужум қилди
![Павел Дуров Марказий Осиё таассуротлари ҳақида нималар деди? расм](/uploads/posts/2024-07/x04c1b7e08a_photo_2024-07-15_10-07-47-r5vvzohi.webp.pagespeed.ic.qWcWRgUDqH.webp)
Павел Дуров Марказий Осиё таассуротлари ҳақида нималар деди?
![Тошкент ва Фарғонада майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди расм](/uploads/posts/2024-07/x9e824e6698_2024-07-152021_08_28-g4f-iyet.webp.pagespeed.ic.5kSu8BVQ9M.webp)
Тошкент ва Фарғонада майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди
![Японияда аҳолини ҳар куни камида бир марта кулишга ундайдиган қарор қабул қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/xb9d06b98a8_66924436c023e.webp.pagespeed.ic.ryMjO7w83m.webp)
Японияда аҳолини ҳар куни камида бир марта кулишга ундайдиган қарор қабул қилинди
![«Шифокор буни мўъжиза деб атади» — Трамп суиқасддан қандай омон қолгани ҳақида расм](/uploads/posts/2024-07/x14431d8fdd_mu3w_emqk2iphmdf0h-r9wolzekl8cas.webp.pagespeed.ic.RFIXLAPxrE.webp)
«Шифокор буни мўъжиза деб атади» — Трамп суиқасддан қандай омон қолгани ҳақида
![Трампга суиқасд: Махфий хизмат раҳбари кўрсатма бериш учун чақирилади расм](/uploads/posts/2024-07/xdb2febcbac_photo_2024-07-17_10-03-08-ythizrrw.webp.pagespeed.ic.zmzrhv-bqX.webp)
Трампга суиқасд: Махфий хизмат раҳбари кўрсатма бериш учун чақирилади