17:25 / 17.07.2024
35

Амазон ўрмонларида ташқи дунёдан узилиб қолган ибтидоий қабила аниқланди

Амазон ўрмонларида ташқи дунёдан узилиб қолган ибтидоий қабила аниқланди
Фото: Survival International
Перудаги Амазон ўрмонларининг ички қисмида 16 июль куни ташқи дунёдан ажралиб қолган ибтидоий қабила аниқланди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Ибтидоий қабила топилгани ҳақида дастлаб Survival International манбаси хабар тарқатган. Қабила Амазонда дарахт кесувчилар томонидан илк бор кузатилган.

Маҳаллий ёғочсозлик компанияси ишчилари дарё бўйида турган қабила аъзоларининг ўнлаб суратларини олишган ва уларни ижтимоий тармоқларда жойлашган. Бу воқеадан сўнг ҳудудга тадқиқотчилар кела бошлаган.

Олимлар суратга олинган одамларни йўқолиб кетган деб тахмин қилинган Машко Пиро қабиласи аъзолари дея фикр билдиришган. Тарихий ҳужжатларга кўра, бу қабила аъзолари ўз вақтида 750 нафаргача етган.

Фото: Survival International
Қабила ҳақида маълумотлар фақатгина Амазонни кезиб чиққан айрим мустақил саёҳатчилар кундаликларида учрайди. Тадқиқотчилар экспедициялари давомида эса улар умуман кузатилмаган.

Суратларга асосланиб, олимлар қабиланинг Мадре-де-Диос минтақасида яшаётганини тахмин қилишган. Бу ҳудуд Бразилия билан чегарадош бўлиб, унда аҳоли манзилгоҳлари ва объектлар деярли йўқ. Бу эса қабиланинг ҳудудда хавфсиз яшаб келишини таъминлаган бўлиши мумкин.

Ушбу ажойиб тасвирлар Машко Пиро қабиласи дарахт кесиш корхонаси жойлашган ҳудуддан атиги бир неча километр масофада манзилгоҳ қуриб яшаётганини кўрсатиши мумкин”, деган Survival International директори Керолин Пирс.

Сўнгги кунларда 50 дан ортиқ Машко Пиро қабиласи вакиллари Монте Салвадо деб номланган аҳоли ҳудуди яқинида пайдо бўлган. Яна 17 киши эса Пуэрто Нуэво посёлкаси яқинида кузатилган.

Қабила ташқи дунё билан, бошқа халқлар билан умуман алоқага киришмайди. Ҳозиргача улар фақат Монте Салвадодаги Йине қавми билан алоқа ўрнатгани маълум.

Survival International ташкилоти қабила аниқланган ҳудудда ўрмонларни кесишни тўхтатишга чақирган. Акс ҳолда қабила ҳалокатга учраши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Қабила аниқланган ҳудудда аллақачон автомобиль йўли қурилган. Ёғоч кесувчи компания ҳудуд бўйлаб турар жой ва саноат объектлари қуришни режалаштирган. Компания ўз ходимларига қабила аъзолари кўринган пайтда уларга яқинлашмасликни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Амазон ўрмонларида ташқи дунёдан узилиб қолган ибтидоий қабила аниқланди