![Мусиқа ва рақсни тақиқлаган “Толибон” мазкур тақиқларни ўзи бузди](/uploads/posts/2024-07/x643ae4d1aa_photo_2024-07-17_22-46-34-pnkuujnx.webp.pagespeed.ic.rn80K3CQNz.webp)
Фото: Видеодан кадр
The Telegraph нашри “Толибон” аъзоларининг Ҳирот ғарбидаги боғда мусиқага рақс тушиши акс этган видеони тақдим этди.
Мазкур хабар 14 июль куни эълон қилинган, аммо бу воқеаларнинг ўзи қачон содир бўлганлиги кўрсатилмаган.
Толибон ҳаракатидаги бундай қарама-қаршиликлар фақат рақс билан чекланмаган. Нашрнинг гилмендлик анонимга таяниб хабар беришича, “Толибон”нинг қатор аъзолари мусиқага қўйилган тақиққа риоя қилмоқчи эмас. Манбага кўра, раҳбарият бу тақиқларни фақат ўз кучини кўрсатиш учун киритган.
Аввалроқ Афғонистонда Сарипул вилоятида “Толибон” аъзолари 100 та мусиқа асбобини ёқиб юборгани хабар берилганди. “Ахлоқ полицияси” мусиқали флеш-дискларни ҳам йўқ қилиши “Толибон”нинг “мусиқий геноцид”да айбланишга сабаб бўлмоқда.
![](/uploads/posts/2024-07/x21b6104a92_photo_2023-07-20_03-22-58-9ptzcgza.webp.pagespeed.ic.lvKqnIqBx0.webp)
Фото: Sputnik Афганистан
"Ушбу чораларга жавобан афғон мусиқачилари ўз асарларини нашид сифатида яширишга мажбур бўлмоқда", дейилади хабарда.
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери “Толибон” мусиқани тақиқлабгина қолмай, балки Афғонистоннинг йўқолиб бораётган маданий анъаналари сақловчиси бўлган мусиқачиларни ҳам омма олдида калтаклаган ва камситган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Заранг дарахтига шикаст етказган экскаватор ҳайдовчиси 28 млн сўм тўлайди расм](/uploads/posts/2024-07/x0f93e611ad_za-jw8cmhdz.webp.pagespeed.ic.vRUQopGnQo.webp)
Заранг дарахтига шикаст етказган экскаватор ҳайдовчиси 28 млн сўм тўлайди
![Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қўшма лойиҳаларни ишга туширди расм](/uploads/posts/2024-07/x1f97adc554_di1vetklaxwyck_wtkj-9fhuzb9z1eqa.webp.pagespeed.ic.OhL6MHk_CH.webp)
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров қўшма лойиҳаларни ишга туширди
![Сўров: Украинларнинг 44 фоизи Россия билан музокараларни бошлаш тарафдори расм](/uploads/posts/2024-07/xc30eb14f53__0qmcr8_4dizje9dew_hozlidls269dx.webp.pagespeed.ic.RbZyTBrdoc.webp)
Сўров: Украинларнинг 44 фоизи Россия билан музокараларни бошлаш тарафдори
![Трамп суиқасддан кейин илк бор оммага кўриниш берди (видео) расм](/uploads/posts/2024-07/x8f37f6961a_photo_2024-07-16_08-32-46-c2q25ybj.webp.pagespeed.ic.f1-OgoJhoq.webp)
Трамп суиқасддан кейин илк бор оммага кўриниш берди (видео)
![Олимлар Ой сатҳидан 100 метр чуқурликда ғор борлигини аниқлади расм](/uploads/posts/2024-07/x3957589add_nasa-rarmdx15.webp.pagespeed.ic.LJvZ3KZV9X.webp)
Олимлар Ой сатҳидан 100 метр чуқурликда ғор борлигини аниқлади
![Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x4895ac21bb_photo_2024-07-16_12-29-36.webp.pagespeed.ic.qWsX-cKU8c.webp)
Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
![Туризм ташкилотларига 50 миллион доллар кредит ажратилади расм](/uploads/posts/2024-07/x50b6dd3f05_01.webp.pagespeed.ic.HeU0fX4Rrx.webp)
Туризм ташкилотларига 50 миллион доллар кредит ажратилади