08:51 / 18.07.2024
197

Россиянинг чегара ҳудудлари ўққа тутилди ва дронлар ҳужумига учради

Россиянинг чегара ҳудудлари ўққа тутилди ва дронлар ҳужумига учради
Фото: Yelizaveta Demidova/ITAR-TASS/IMAGO
Белгород вилоятида 17 июл, чоршанба куни FPV дронининг автомобилга ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков. Дрон ёш эр-хотин бўлган машинага ҳужум қилди. Машинанинг ёниши натижасида эр-хотин тез ёрдам етиб келгунига қадар воқеа жойида вафот этган.

Шу куни, 17 июлда Белгород вилоятининг Шебекино шаҳрининг ўққа тутилиши натижасида уч нафар тинч аҳоли вакили яраланган, дея хабар берди Гладков. Икки эркак кўкрак қафасининг юмшоқ тўқималаридан, яна бири елкасидан жароҳатланган, барча жабрланганлар шифохоналарга етказилган.

Шу куни эрталаб Гладков Шебекинский шаҳар округи Новая Таволжанка қишлоғида Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутиш натижасида бир фуқаро яралангани ҳақида ёзган эди: бўйнидан жароҳат олган эркак вилоят клиник шифохонасига ётқизилган.

18 июлга ўтар кечаси Вячеслав Гладков, шунингдек, Белгород вилоятидаги еттита аҳоли пунктига, хусусан: Валуйский шаҳар округидаги Старий Хутор қишлоғи, Михайловка қишлоғи, Грайворонский шаҳар округидаги Козинка қишлоғи, Шебекинский шаҳар округидаги Мокрая Орловка, Новостроевка-Первая, Вознесеновка ва Муром қишлоқларига учувчисиз учоқ ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар берди. Губернаторнинг сўзларига кўра, бу ҳужумлар натижасида уйлар ва машиналар зарар кўрган, бироқ тинч аҳоли орасида жабрланганлар йўқ.

Курск вилояти

Курск вилоятида, губернатор Алексей Смирновнинг сўзларига кўра, Тёткино, Новий Пут, Политотделский ва Медвеже посёлкаларида, Волфино қишлоғида ва Глушковский туманининг Отруба хуторида, Суджанский туманидаги Новоивановка қишлоғи, Кореневский тумани Любимовка қишлоғи, Рилский туманидаги «Крупец» назорат пунктидан унчалик узоқ бўлмаган жойда «Украина коптерларидан ташлашлар ва камикадзе дрон ҳужумлари» қайд этилган.

«Украина коптерлари ва камикадзе дронларининг ҳужумидан сўнг Глушковский, Суджанский ва Кореневский туманларида 8 нафар маҳаллий аҳоли жароҳатланди, уларнинг икки нафари касалхонага ётқизилди. Расмий ва шахсий автомашиналар, шунингдек, юк машиналари жиддий шикастланган», - дейилади Смирновнинг постида.

Курск вилояти раҳбарининг сўзларига кўра, 17 июл куни кун давомида чегара ҳудудларида радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида Украинанинг 6 та учувчисиз учоғи йўқ қилинган ва зарарсизлантирилган.

Брянск вилояти

Брянск вилоятида, губернатор Александр Богомазнинг сўзларига кўра, 2010 йилда туғилган ўсмир қиз 17 июл куни Суземский тумани Зерново қишлоғини ўққа тутиш вақтида енгил жароҳат олган. «У тиббий муассасага олиб кетилди, у ерда барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилди», — дейилади хабарда.

17 июл куни эрталаб Богомаз Украинанинг икки учувчисиз учоғи Сураж тумани узра йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг чегара ҳудудлари ўққа тутилди ва дронлар ҳужумига учради