10:02 / 18.07.2024
567

Дубай амирининг қизи ажрашганини ноодатий тарзда эълон қилди

Дубай амирининг қизи ажрашганини ноодатий тарзда эълон қилди
Дубай ҳукмдорининг қизи тўйидан бир йил ўтиб, эридан ажрашганини маълум қилди. Шайха Маҳра бинту Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум тўйдан бир йил ўтиб, турмуш ўртоғи билан ажрашганини эълон қилди. Шайха бунинг жуда ноодатий усулини танлади.

Дубай ҳукмдорлари хонадонида оилавий жанжалларни омма олдига олиб чиқиш одат тусига кирмаган. Бироқ шайха Маҳра урф-одатлар ва ўрнатилган меъёрларга қарамай, эридан ажрашганлигини ошкора эълон қилди. Маҳра ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида уч марта “Мен сен билан ажрашаман” жумласини ёзган. Маълумки, ислом шариати бўйича никоҳ бекор деб ҳисобланиши учун уч марта талоқ айтиш керак.

Маликанинг обуначилари бутунлай ҳайратда қолиб, бунга нима сабаб бўлганига ҳайрон бўлишди. Баъзилар эри Ман ал Мактум унга хиёнат қилган, бошқалари туғуруқдан кейинги депрессия ҳақида ўйлашган, бошқалари ҳатто маликанинг аккаунтини ҳаккерлар бузган деб ҳам тахмин қилмоқда. Маҳранинг бу пости анча шов-шувга сабаб бўлгани аниқ.

Аммо шуни таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқдаги хабарга кўра, Маҳра ҳақиқатан ҳам эрини хиёнатда гумон қилмоқда. У бу ҳақда Мануга мурожаатида ишора қилган.

Қадрли, эрим. Сиз бошқалар билан банд экансиз, мен ажрашганимизни маълум қиламан. Мен сиз билан ажрашаман, мен сиз билан ажрашаман, мен сиз билан ажрашаман. Собиқ хотинингиз”, деган малика ўз постида.

Эслатиб ўтамиз, Маҳра ва шайх Ман ибн Муҳаммад Ал Мактумнинг дабдабали тўйи 2023 йил ёзида бўлиб ўтган. Ўша йилнинг октябрь ойида Дубай ҳукмдорининг қизи қиз фарзанд кутаётганини эълон қилганди.

Мазкур ажралиш Дубай ҳукмрон оиласида биринчи оммавий ҳодиса эмас. БАА ҳукмдори Муҳаммаднинг собиқ рафиқларидан бири малика Хайя шов-шувли жанжал кўтариб, эридан қочиб кетганди. У ҳозир Лондонда яшайди. Муҳаммаднинг икки тўнғич қизи — шайха Латифа ва шайха Шамс ҳам қочишга уринган, бироқ оталари уларни Дубайга қайтарган ва шундан бери улардан ҳеч қандай хабар йўқ.

Шайха Маҳранинг отаси билан муносабатлари яхши эди. Унинг онаси Зоя Григоракос грециялик — Маҳра ҳам 16 ёшигача онаси каби христиан бўлган, унга кўпроқ эркинлик берилган. Муҳаммад ва Зоя ажрашгач, аёл қизи билан Афинага жўнаб кетади. Кейинчалик қиз БААдаги ҳаётни танлаган ва исломни қабул қилган. У ҳозир ҳам Дубайда яшайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай амирининг қизи ажрашганини ноодатий тарзда эълон қилди