10:11 / 18.07.2024
234

Москва собиқ маданият вазири Александр Кибовский ҳибсга олинди

Москва собиқ маданият вазири Александр Кибовский ҳибсга олинди
Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Москванинг Замоскворецк туман суди қарори билан Москва маданият департаменти собиқ раҳбари Александр Кибовский 16 сентябргача тергов изоляторига жўнатилди. Бу ҳақда 17 июл, чоршанба куни кечқурун “Медиазона” интернет нашри хабар берди.

Аввалроқ, 17 июл куни тушдан кейин Россия Федерацияси Тергов қўмитаси (ТҚ) матбуот хизмати мансабдор шахснинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренконинг аниқлик киритишича, Кибовский 8 та пора олиш (Жиноят кодекси 290-моддаси 6-қисми) ва фирибгарликка уриниш бўйича (Жиноят кодекси 30-моддаси 3-қисми, 159-моддаси 4-қисми) битта эпизод бўйича айбланган.

Тергов маълумотларига кўра, Кибовский пора эвазига тижорат ташкилотларига давлат шартномаларини тузишда ёрдам берган, шу билан бирга у уюшган гуруҳ таркибига кирган”, - дейилади пресс-релизда.

Александр Кибовскийнинг давлат хизмати

Александр Кибовский 2015 йил мартидан 2023 йил сентябрига қадар Москва маданият бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Бунгача 2010 йил ноябридан 2015 йилгача шаҳар маданий мерос бўлимига раҳбарлик қилган. 2008 йилдан 2010 йилгача Кибовский Маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш федерал хизмати (Росохранкултура)ни бошқарган. 2006 йилдан 2008 йилгача у Россия ҳукумати оммавий коммуникациялар, маданият ва таълим бўлими бошлиғининг ўринбосари бўлган.

“РБК” интернет нашрининг эслатишича, Александр Кибовский Россия Федерацияси 2-даражали давлат маслаҳатчиси, Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва собиқ маданият вазири Александр Кибовский ҳибсга олинди