14:29 / 18.07.2024
222

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни ҳибсга олинди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни ҳибсга олинди
Фото: булак.кг
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсга олинган. Бу ҳақда АКИ Пресс нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Улан Жапаров йирик миқдордаги фирибгарликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Эндиликда 19 августга қадар 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланади.

Президент жиянининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни Первомайский туман суди тасдиқлаган. Мазкур ҳолат Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тергов қилинаётгани айтилган.

Манбага кўра, президентнинг жияни божхонадаги коррупцион схемаларда иштирок этганликда айбланган. Унга нисбатан қўзғатилган суд иши давом этаётгани, гувоҳлар сўроқ қилинаётгани маълум қилинган.

Айбланувчи Улан Жапаров илк бор фирибгарлик ҳолати юзасидан 2023 йилнинг ёзида ҳибсга олинган ва 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ўша йилнинг кузида эса у ҳибсдан озод қилиниб, уй қамоғига ташланган эди. Энди эса у яна қайта судга олиб келинган.

Маълумот ўрнида, Улан Жапаров Қирғизистон президент Садир Жапаровнинг амакиваччаси Рақимжон Жапаровнинг ўғли ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг жияни ҳибсга олинди