18:06 / 18.07.2024
113

Россияда журналист Андрей Захаров қидирувга берилди

Россияда журналист Андрей Захаров қидирувга берилди
Фото: Фото: avz1983 / Facebook
Россия Ички ишлар вазирлиги петербурглик суриштирувлар билан шуғулланувчи журналист Андрей Захаровга нисбатан "чет эл агенти" мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлагани учун жиноий иш қўзғатиб, уни қидирувга берди. "Медиазона" 17 июл, чоршанба куни департамент маълумотлар базасидаги карточкага эътибор қаратди.

Нашр маълумотларига кўра, Захаровнинг таъқиб қилинишига унинг Telegram-каналидаги иккита пости сабаб бўлган. Улар март ойида "чет эл агенти" белгиси бўлмаган ҳолда чоп этилган.

Захаровга қарши иш

Андрей Захаровга нисбатан жиноий иш ҳақида 19 апрел куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Санкт-Петербургдаги "Фонтанка" журналисти Ксения Клочкованинг уйида тинтув ўтказганида маълум бўлди. Клочкова иш бўйича гувоҳ бўлган, деб хабар берди нашр.

Захаров 2016 йилгача "Фонтанка"да ишлаган. Санкт-Петербургдан Москвага кўчиб ўтгач, у РБК учун ёзган, BBC рус хизматининг махсус мухбири бўлган ва "Проект" нашри учун суриштирувлар олиб борган. 2021 йил октябр ойида Россия Адлия вазирлиги Захаровни "чет эл агентлари" реестрига киритди. Ўша йилнинг декабр ойида журналист кузатилаётганини пайқагач, Россияни тарк этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда журналист Андрей Захаров қидирувга берилди