18:46 / 18.07.2024
150

Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари: “Толибон” АҚШ пулига жиҳод мактаблари қурмоқда

Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари: “Толибон” АҚШ пулига жиҳод мактаблари қурмоқда
Фото: AFP
“Толибон” АҚШ пулларини жиҳодчилар мактабларини қуриш учун ишлатмоқда. Бу ҳақда Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд маълум қилди.

Америкалик журналист Шон Райан билан суҳбатда Масъуд “Толибон” Америка пулларидан фойдаланиш учун 900 та нодавлат ташкилот тузганини айтган. У Американинг “Толибон” бошқарувидаги Афғонистонга молиявий ёрдамини давом эттириши “хавфли оқибатларга” олиб келишидан огоҳлантирган.

Миллий қаршилик фронти етакчисига кўра, Америка кўмагида толиблар наркотрафикни ҳисобга олмаганда йилига ярим миллиард долларга яқин даромад олишга муваффақ бўлган.

Суҳбатнинг яна бир қисмида у хорижлик ҳарбийлар Афғонистонга машғулот ўтказиш учун келиб, яна чиқиб кетишларини ҳам таъкидлаган.

"Биз хорижлик жангчилар қаерга кетаётганини билмаймиз", дея қўшимча қилган у.

Аксар америкалик расмийлар АҚШнинг Афғонистондаги “Толибон”га берган ёрдами беҳуда кетаётганидан хавотир билдирган. Ушбу хавотирларга жавобан АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси жорий ой бошида “Толибон”га молиявий ёрдамни тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган.

Вакиллар палатаси АҚШ солиқ тўловчисининг бирорта ҳам доллари “террорчилар”га тегмаслиги кераклигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари: “Толибон” АҚШ пулига жиҳод мактаблари қурмоқда