20:44 / 18.07.2024
98

Анжелина Жоли Бред Питтдан унга қарши даъвони қайтариб олишни сўради

Анжелина Жоли Бред Питтдан унга қарши даъвони қайтариб олишни сўради
Голливуд юлдузлари 2016 йилда ажрашишга қарор қилди. Шу вақтдан эътиборан Анжелина ва Бред ҳуқуқий курашлар олиб бормоқда ва молиявий масалаларда муросага келишда қийналмоқда. Бугун Жоли собиқ турмуш ўртоғи билан судлашишни тўхтатмоқчи эканлиги маълум бўлди.

Фото: US Weekly
Актриса ўзининг адвокати Пол Mёрфи орқали Питт ва унинг вакиллари билан боғланди. Маълум бўлишича, Анжелина Бреддан Chateau Miraval вино заводи бўйича унга қарши даъвони бекор қилишни сўради. Уч йил аввал Жоли вино заводининг маълум улушини россиялик тадбиркор Юрий Шефлерга 67 миллион долларга сотган. Бу иш Питтга ёқмаган, чунки дастлаб эр-хотин ўз акцияларини ўзаро розиликсиз сотмаслик ҳақидаги битимга келишган.

Бред Питт собиқ рафиқасидан унга Chateau Miraval заводига тегишли бир нечта ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилди. Бундан ташқари, Питт сўзларига кўра, Жоли босим остида уларнинг ажрашишларига асосий сабаб бўлган самолётдаги воқеа ҳақида гувоҳлик олишга ҳаракат қилган. Ўша воқеада самолёт бортида актёр болаларига қўл кўтарган эди.

Анжелина яна бир бор жаноб Питтга мурожаат қилади. Жоли хоним ундан жангни тўхтатишни ва муросага келишни сўрайди. Агар жаноб Питт ўз даъвосини қайтариб олмаса, Жоли унга қарши даъволари ёлғон эканлигини исботлаш учун зарур маълумотларни фош қилишдан бошқа чораси қолмайди”, деди актрисанинг адвокати.
Адвокат Mёрфи сўзларига кўра, Бред Анжелинани жазолашга уринмоқда. Суд жараёнини узайтириш орқали Бред Питт собиқ рафиқасини назорат қилиш ва уни ҳеч нарсасиз қолдиришни мақсад қилган. Маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги келишув сабабли Питт аслида ёлғон гапираётганини Жоли исботлай олмаяпти. Аммо Питтнинг вакили Жоли адвокатининг сўзларига изоҳ беришдан бош тортди.

Фото: Page Six
Собиқ эр-хотиннинг олтита фарзанди бор: 22 ёшли Меддокс, 20 ёшли Пакс, 19 ёшли Заҳара, 18 ёшли Шайло ва 15 ёшли Вивен ва Нокс (эгизак). Биринчи уч нафар фарзанд турли йилларда ва турли мамлакатларда асраб олинган. Шайло, Вивен ва Нокс машҳурларнинг биологик фарзандларидир. Бред собиқ рафиқаси болаларни отасига қарши қайрамоқда, деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анжелина Жоли Бред Питтдан унга қарши даъвони қайтариб олишни сўради